АТРОФГА НАЗАР

ЎЗБЕКИСТОН ОСИЁ ЎЙИНЛАРИНИ 22 ТА ОЛТИН БИЛАН ЯКУНЛАДИ


08.10.2023   608

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу тарихдаги энг яхши натижа бўлди. Аввалги энг яхши натижа 2018 йил Жакартада қайд этилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 5 ўринни эгаллади.

Ушбу Осиё ўйинларининг етакчилари Хитой, Япония ва Жанубий Корея давлатлари бўлди.

Марказий Осиё мамлакатларидан эса Қозоғистон 11, Қирғизистон 18, Тожикистон 24 ва Туркманистон 29 ўринни эгаллади.