ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОН БОШ ВАЗИРИ АБДУЛЛА АРИПОВ ҚИРҒИЗИСТОНГА БОРДИ


26.10.2023   501

25-26 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида (Қирғиз Республикаси) Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтиши белгиланган .

Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ариповни “Манас” халқаро аэропортида Қирғизистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Торобоев кутиб олди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегациясининг Бишкек шаҳрига ташрифи доирасида кеча, 25 октябрь куни “Ала-Арча” қароргоҳида Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Галовченко билан икки томонлама учрашуви ўтказилди.

Асосий тадбирлар бугун бўлиб ўтади. Тадбирлар доирасида икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бош вазири Абдулла Арипов Конгресс-холлга етиб келди. Тез орада кенгайтирилган йиғилиш бошланади, ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Дастлаб ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши, кейинроқ МДҲ ва ЕОИИ мамлакатлари бош вазирларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтади.