ҲУҚУҚ

УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯ ДАРОМАДИ ЮҚОРИ БЎЛМАГАН ФУҚАРО ЁКИ ОИЛАЛАРГА БЕРИЛАДИ


17.11.2023   1688

Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш учун субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилиши белгиланган.

Даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлган оилалар эътироф этилади:

➖Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 646 минг сўмдан 7 млн 840 минг сўмгача);

➖Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 646 минг сўмдан 9 млн 16 минг сўмгача).