ЖАМИЯТ

ТЕХНИК КЎРИК - ИСТЕЪМОЛЧИ ХАВФСИЗЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


25.03.2021   633

Араббой Ҳомитов “Paxtaobodtumangaz” газ таъминоти бўлимида 12 йилдан бери уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш чилангари бўлиб ишлаб келади. Ўз хизмати давомида кунига ўртача 15-20 та хонадонга кириб, газ жиҳозларига хизмат кўрсатади. Хизмати давомида кирган ҳар бир хонадондаги газ жиҳозини тўла соз эканига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина тарк этади. Бугун у хизмат қилаётган ҳар бир хонадон эгаси чилангарни дуо билан кузатади.

Туманимизда жами бўлиб, 55 169 газ жиҳози хатловдан ўтказилган. Шундан, 37 773 донасини газ плиталари, 16 520 тасини иситиш печлари, 100 га яқин иситиш қозонлари ҳамда 778 та титанлар мавжуд. Жами газ жиҳозининг 31 283 тасидан табиий газ истеъмолчилари фойдаланса, 23 886 донаси суюлтирилган газ истеъмолчилари ҳиссасига тўғри келади-дея хабар берди “Paxtaobodtumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи Хайрулло Аҳмадилиев.

Шу кунга қадар 14 мингга яқин газ жиҳозлари техни кўрикдан ўтказилди. Уй ичи газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказиш пайтида пайтида чилангарлар томонидан табиий газдан оқилона ҳамда энергия-тежамкор газ жиҳозларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилмоқда. Шунингдек, техник кўрик истеъмолчи хавфсизлигига хизмат қилишитушунтирилмоқда.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати