АТРОФГА НАЗАР

ТАЛАБ БАЖАРИЛМАСА, YANDEX GO ЎЗБЕКИСТОНДА БЛОКЛАНИШИ МУМКИН


09.10.2023   256

Россия такси агрегаторига нисбатан норозиликлар фонида, республика солиқ қўмитаси компаниядан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, белгиланган солиқларни тўлаш ва мижозларга чек бера бошлаш талабини қўйди. Бу талаб 1 декабргача бажарилмаса, Yandex Go Ўзбекистонда блокланиши мумкин.

Қўмитанинг маълум қилишича, жорий йилнинг сентябр ойида Ўзбекистондаги Yandex Go сервисига эгалик қилувчи Ridetech International B.V. компаниясига (Нидерландияда рўйхатдан ўтган) 2 ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган:

Солиқ қўмитаси 2023 йил март ойида берган изоҳида сервисга эгалик қилувчи Ridetech International Нидерландияда рўйхатдан ўтгани, Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида эса даромадларга икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида шартнома борлигини маълум қилганди.