АТРОФГА НАЗАР

САМАРҚАНДДА 2-3 НОЯБРЬ КУНЛАРИ ВЕРОНА ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ ФОРУМИ ЎТКАЗИЛАДИ


26.10.2023   184

Ўтган йил Боку мезбонлик қилган Верона Евроосиё иқтисодий форуми бу йил Самарқандда ўтказилади.

2-3 ноябрь кунлари “Silk Road Samarkand” сайёҳлик марказида Италиянинг XVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади. Форум “Евроосиёни англаймиз” нотижорат уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси билан ўтказилади.

Маданий дастур доирасида Италян киноси фестивали, италиялик ижрочилар “Сан-Ремо юлдузлари” концерти ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, биродар тарихий шаҳарлар – Флоренция ва Самарқанднинг керамика кўргазмаси ташкил қилинади.