ЖАМИЯТ

ПРЕЗИДЕНТ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИГА ЖЎНАБ КЕТДИ


16.11.2023   1503

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида бугун Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастури кенг кўламли.

Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.