АТРОФГА НАЗАР

ПАХТАОБОД ТУМАНИДА “МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИ АСОСИДА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА


21.02.2024   4561

Пахтаобод туманининг “Гулдиёр” маҳалла фуқаролар йиғини ўз номига муносаби маҳаллалардан бири. Бугун ушбу маҳаллага борсангиз том маънодаги ободликни кўрасиз. Қирғизистон Республикаси билан чегарада жойлашган мазкур маҳаллада 313 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилмоқда. Маҳалла аҳлининг 415 дона маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, баллон билан таъминланганлик даражаси 132 фоизга ташкил қиляпти. Йил бошидан бери эса гулдиёрликларга 17 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди.

“Бизни Пахтаобод туманимизда 34 513та суюлтирилган газ истеъмолчилари бўлиб, йил бошидан бери истеъмолчиларимизга 1100 тоннадан ортиқ газ етказиб бердик, - дейди “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш муҳандиси Азизбек Казаков. - Аҳолига суюлтирилган газни “маҳаллабай” тизим асосида етказиб беряпмиз. Ҳар бир маҳалла билан алоҳида ишланмоқда. Шунингдек, газ етказиб беришдан бўш вақтимизда уларга газдан тўғри ва оқилона фойдаланиш, маиший газ баллонларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тарғиб қилмоқдамиз. Об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида ҳам газ етказиб бериш бизни бурчимиз бўлганлиги сабабли, мана қалин қор вақтида ҳам хизмат вазифамизни тўхтатмадик...”

“Гулдиёр” маҳалласида ҳам суюлтирилган газ онлайн тизим асосида етказиб берилмоқда. Истеъмолчилар махсус карталарга пул солишни ва у орқали газ олишни аллақачонлар ўзларига одат қилишган. Яна бир таъкидлаш лозим бўлган жиҳати, ҳар бир хонадон аҳли ўз уйи олдилар маиший газ баллон билан кутиб турмоқда. Сабр билан махсус автотранспорт воситаси келишини кутади. Бу эса, маҳалладаги тартиб ва ўзаро ҳурматдан дарак. Бу эса суюлтирилган газни ўз вақтида ва тартибли етказиб берилишида қўл келмоқда.