АТРОФГА НАЗАР

НАМАНГАН ШАҲРИ II ХАЛҚАРО АСАЛ ФЕСТИВАЛИГА ҲОЗИРЛИК КЎРМОҚДА


26.10.2023   178

Жорий йилнинг 27–29 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» тематик боғида II Халқаро асал фестивали ўтказилади.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, мазкур фестивалда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.

Тадбир дастуридан республикамизда қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантириш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция ва асал кўргазмалари, спорт мусобақалари, меҳмонлар учун маданий тадбирлар, шунингдек, асаларичилик соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижлик мутахассислардан маҳорат дарслари ўрин олган. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда.

Бундан ташқари, «Энг яхши қадоқланган асал» ва «Энг табиий асал» танловларини ўтказиш режалаштирилган.