Муҳаммад Юсуф мушоираси
20.03.2018 1711
Наврўз, бўйларингдан ўзим ўргилай...
Бу жарангдор шеърий сатр қаердан янграяпти? Э, ҳа, мана бу ерда ажойиб мушоира бўляпти-ку! Марҳамат туманидаги 24- ва 41-умумтаълим мактаблари ўқувчилари қалби қайноқ шоир Муҳаммад Юсуф шеърларини ўқиш бўйича шеърий мусоҳаба ўтказишяпти. Иззатилло Мўминжонов Рухшона Шоиржонова, Бокира Мўйдинова, Асадилло Муталибжонов севимли шоиримиз шеърларидан бахру байт мусобақасини бошлаб юборишган.