Хорижда

МОСКВАДА ПОЛИЦИЯЧИЛАР ЎЗ ОНАСИГА ПИЧОҚ УРГАН ЎҒИЛНИ ОТИБ ЎЛДИРДИ


16.12.2019   599

Москвада ўз онасига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни жароҳатлаган шахс полиция томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Интерфакс»нинг ёзишича, улардан бири АҚШда Хитой разведкасига ишлашида гумон қилинмоқда. АҚШдан хитойлик дипломатларнинг жосуслик учун чиқариб юборилиши ҳолати 30 йилдан ортиқ вақт давомида биринчи марта кузатилмоқда.

Маълум бўлишича, ҳар икки дипломат рафиқалари билан бирга махсус кучлар базасига келган. Объектга кираверишда уларда кириш учун рухсатнома йўқлиги аниқланган. Ортга қайтиш талабига эса улар бўйсунмаган. Оқибатда улар қўлга олиниб, база ҳудудини тарк этишга мажбур қилинган.

Вашингтонда дипломатлар шу йўл билан базада хавфсизлик тизими қай даражада ишлашини текширишга уринган, деб ҳисобланмоқда. Хитойликларнинг ўзи эса тушунмовчилик бўлганини, улар инглиз тилини яхши билмасликлари сабабли объектни қўриқлаётган ҳарбийлар уларга нима дейишганини тушунмаганларини айтган.

Ҳар икки томон бу ҳақда матбуотга маълум қилмасликни маъқул деб топди, Пекин эса бунга жавобан америкалик дипломатларни қувиб чиқармади.

Манба: Daryo.uz