Андижон 24

МДҲда энг бахтли мамлакат – Ўзбекистон, энг бахтсизи – Украина деб эълон қилинди


16.03.2018   1236

Ўзбекистон ўтган йилги ўрнига нисбатан уч поғона юқорилади, Украина эса олти поғона пастлади

Ўзбекистон БМТнинг энг бахтли мамлакатлар рейтингида 44-ўринни эгаллади, Украина эса 138-ўриндан жой олди. Бу кўрсаткич The World Happiness Report ҳисоботида акс этди, -дейилади Sputnik хабарида.

Ҳисоботда 156 мамлакат баҳоланган бўлиб, унда кутилаётган узоқ умр кўриш даражаси, ижтимоий ҳимоя, коррупция ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинган.



Ўзбекистон ўтган йилги ҳисоботда 47-ўриндан, Украина 132-ўриндан жой олганди.

2018 йилда Тожикистон 96-ўриндан 80-ўринга ва Қирғизистон 92-ўринга кўтарилиб ўз "бахтлилик" кўрсаткичларини яхшилаб олишди.



Арманистон 121-ўриндан 129-ўринга, Озарбайжон 85-ўриндан 87-ўринга, Белоруссия 67-ўриндан 73-ўринга, Молдавия 56-ўриндан 67-ўринга тушиб кетди. Қозоғистон ўтган йилги 60-ўрнида қолди.

Энг бахтли мамлакатлар ўнлигига эса Финляндия, Норвегия, Дания, Исландия, Швейцария, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Швеция ва Австралия кирди. Россия 10 поғона пастлаб 59-ўринни эгаллади.