Мактаблар сони кейинги 5 йилда 748 тага кўпайди

16.01.2023 200
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2022/2023 ўқув йили бошида умумтаълим муассасалари сони 10 522 тани ташкил этган. Бу муассасалар сони кейинги 5 йилда 748 тага ошган.
Йиллар кесимида умумтаълим муассасалари сони:
2018/2019 ўқув йилида – 9774 та
2019/2020 ўқув йилида – 10090 та
2020/2021 ўқув йилида – 10181 та
2021/2022 ўқув йилида – 10289 та
2022/2023 ўқув йилида – 10522 та