ЖАМИЯТ

«МАҚСАДИМИЗ – ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИМИЗГА СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ…»


07.08.2021   639

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича ўринбосари “Асака” газ тўлдириш шохобчасида бўлиб, истеъмолчиларга етказиб берилаётган газ сифати, миқдори ва онлайн тизимнинг ишлаши билан танишди. “Асака” ГТШда махсус автотранспортларнинг техник ҳолати, ҳар бир маиший газ баллонига қуйилаётган газ миқдори, шунингдек онлайн тизим бўйича ҳар бир тўлдирилаётган маиший газ баллонларни дастурга уланиш жараёнлари кўздан кечирилди.

“Асосий мақсадими истеъмолчиларимизга сифатли хизмат кўрсатиш,-дейди “Hududgaz Andijon”газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича ўринбосари Зафарбек Қаҳҳаров. – Бунда бугунги кунда аҳолига етказиб берилаётган суюлтирилган газнинг сифати ва миқдори, шунингдек, назорат тарозилари билан ишлаш тўғрисида чилангар ҳамда ҳайдовчилар, ГТШ ходимлари билан суҳбатлашмоқдамиз. Агар истеъмолчи ўзига етказиб берилаётган суюлтирилган газнинг сифати ва миқдоридан мамнун бўлсагина, биз ўз вазифамизни уддалаётган бўламиз..”

Шунингдек, етказиб берилаётган суюлтирилган газ сифати ва миқдори бўйича Шаҳрихон туманининг “Намозгоҳ” МФЙ аҳолиси билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, суюлтирилган газ етказиб беришдаги онлайн тизим ҳамда унинг аҳамияти ҳақида истеъмолчиларга маълумотлар берилди.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати