Хорижда

ЛИОНЕЛЬ МЕССИ — 2023 ЙИЛГИ “ОЛТИН ТЎП” СОҲИБИ


31.10.2023   800

Парижда 2023 йил учун «Олтин тўп» совринини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг энг яхши футболчиси ва бир қатор номинацияларда ғолиблар аниқланди.

Унга кўра, 36 ёшли Лео Месси 2023 йилнинг энг кучли футболчиси деб топилди. Месси бу билан 8-марта «Олтин тўп» соҳиби бўлмоқда.

Хотин-қизлар ўртасида биринчи “Олтин тўп” эса “Барселона” футболчиси Аитана Бонматига насиб қилди.