АТРОФГА НАЗАР

ЛАВЛАГИ ШАРБАТИ МИЯ УЧУН ФОЙДАЛИ


23.10.2023   341

Машғулотлардан олдин лавлаги шарбатини ичиш мияни ёшартириб, фаолиятини яхшилайди.

Лавлаги шарбати витаминлар, озуқа моддалари ва микроэлементлардан ташқари кўп миқдорда нитратлар, азот бирикмаларини ўз ичига олади. Уларнинг организмга кириши қон томирларининг торайиши ва кенгайишини назорат қилувчи азот оксиди молекулаларини ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

Олимлар лавлаги шарбатининг бу хусусияти одамларга тоғларда кислород очлигига чидашга ёрдам беришини, шунингдек, гипертония билан оғриган беморларнинг фаровонлигини яхшилашини аниқлашди.

Лавлаги шарбатини ичганда мияга қон айланиши кучаяди, у кислород ва озуқа моддаларини кўпроқ олади.