АТРОФГА НАЗАР

КУЗГИ ШУДГОР — ЗАРАРКУНАНДА ВА КАСАЛЛИК МАНБАЛАРИ, БЕГОНА ЎТ УРУҒЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ЭНГ ЯХШИ ВОСИТАСИ


20.09.2023   364

Ер чуқур ҳайдалганда тупроқнинг юза қаватидаги зараркунандаларнинг личинка ва ғумбаклари нобуд бўлади. Тупроқнинг чуқур қатламларида қишлаётганлари эса ер устига чиқади ва ноқулай шароит таъсирида қирилади ёки уларни қушлар териб ейди. Ҳайдалган ерда кузги ёғинлар яхши сингади.

Кузги шудгорда кўкламдаги дала ишлари тиғизлиги камаяди, шунингдек, энг қисқа афотехника муддатларида экиш учун далани эрта баҳор ҳамда экишдан олдин тайёрлашга қулай шароит яратилади.

Шунингдек, тупроқда аероб бактерияларнинг ҳаёт фаолияти натижасида ўсимлик ўзлаштирадиган озиқ моддаларнинг тўпланишига яхши таъсир кўрсатади.

Кузги шудгор муддатини тўғри белгилаш катта аҳамиятга эга. У октябрь — ноябрда ўтказилганда энг юқори самара беради. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида кузги шудгор бир оз кечроқ ҳам ўтказилади. Бу муддатларда ҳайдалган ер суғорма деҳқончилик учун муҳим бўлган тупрокдаги нам заҳирасини яхши сақлашга, ёғин-сочиндан унумли фойдаланишга имкон беради. Кузги шудгорда тупроқ яхши уваланади, кесак кўчмайди, дала сатҳи текис чиқади.

Бежизга: "Ер ҳайдасанг куз ҳайда,

Куз ҳайдамасанг юз ҳайда!" дейишмаган.