Андижон 24

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ЯШОВЧИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА «КОРРУПЦИЯ» МАВЗУСИДА УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА


14.06.2022   569

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729 сонли фармонида белгиланган вазифалар ижроси шунингдек, аҳолининг хуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш мақсадида жойларда жамоатчиликлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошқармаси ҳодимлари ҳамда бошқарма хуқуқшуноси биргаликда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги кўп квартирали уйларда яшовчи аҳоли билан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида учрашувлар ташкил қилинди.

Учрашувда бошқарма мутахасиси сўз олиб, коррупция ҳар қандай жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, шунингдек коррупциянинг илдизларини бартараф қилиш учун мунтазам равишда ислоҳотлар олиб борилиши кераклиги. Оддий майда олди берди ҳам коррупцияэканлиги тўғрисидааҳолигаатрофлича тушунчалар бериб ўтди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.