АТРОФГА НАЗАР

ҚОНУН ЕНГИЛЛИК БЕРДИ


27.09.2023   356

Киши баъзан ўзи билмай, гоҳида эса ҳаракатининг оқибатини англаб туриб ҳам хатога йўл қўяди. Аллақачон оқу қоранинг фарқига борадиган паллага етган 33 ёшли Фарёзбек Раҳимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам хато қилаётганини аввалдан сезган бўлса-да, ножўя қадами бу қадар қимматга тушишини ўйламаганди.

Судга қадар ҳамда суд жараёнида олиб борилган суриштирувлардан маълум бўлдики, Фарёзбек ўтган йилнинг ўрталарида Наманган вилоятининг Косонсой туманида жойлашган “Олабуқа” божхона маскани орқали қонуний тартибда Қирғизистон Республикасига ишлаш мақсадида ўтиб, у ерда новвойчилик билан шуғулланиб, даромад топишга ҳаракат қилган. Бу яхши, албатта. Чунки оиласини моддий жиҳатдан таъминлаш эркакнинг вазифасига киради. Лекин фуқароларнинг хорижга чиқиш ва қайтиш билан боғлиқ ҳаракатлари ҳар бир давлат қонунчилигида маълум тартиб-қоидалар асосида белгилаб қўйилган. Фарёзбек ҳам ана шу қонунчилик талабларини бир томонлама эмас, икки томонлама ҳурмат қилиб ҳаракат қилганида қонун бузарлик қилмаган, суд залида қилган ишидан пушаймонлигини билдирмаган бўлар эди.

Хуллас, у қўшни мамлакатнинг Бишкек туманидан Ўзбекистонга – оиласи бағрига қайтиш мақсадида Ўш шаҳрига келади. “Дўстлик” божхона ўтказиш масканининг қўшни давлат чегара божхона ўтказиш масканига келганида вақтинчалик рўйхатда туриш муддати ўтиб кетганиёдига тушиб, бунинг ортидан келиб чиқадиган саволларни кўз олдига келтириб,бошқача йўл тутишнилозим топади.

Фарёзбек чегараҳудудигакелиб, шу ерда хизмат вазифасини ўтаётган чегарачиларга чегарасимларини кеси бўтмоқчилигини айтганида, улар бундай ҳаракат қонун билан тақиқланганини билдиришади. Шунга қарамай, тунги соат 22:45 ларда чегарани ажратиб турувчи симлар устидан оши бўтиб, чуқурлик ва назорат из йўлагидан кеси бўтиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўтганида, шу ерда хизмат вазифасини ўтаётган ҳарбийлар томонидан ушланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ихтиёрига топширилади.

Суд судланувчига нисбатан унинг айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилада ёлғиз боқувчилигини инобатга олиб, қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик важавобгарликнинг муқаррарлиги принципига қатъий амал қилган ҳолда жазо тайинлади.

Ҳа, кечиримлилик, бағрикенглик, инсонпарварлик каби халқимизга хос фазилатлар қонунларда ҳам акс этган. Аммо бу– жиноят қилса, қонуний енгиллик берилаверар экан-да, дегани эмас. Агар Фарёзбек ёки у каби айни қилмиш билан судланганлар шундай қонун бузарликни қайта содир этса, кейинги гал қаттиқроқ жазога маҳкум этилиши турган гап.

Қаҳрамон АҲМАДАЛИЕВ,

Жиноятишлари бўйича Хўжаобод тумани суди раиси