ЖАМИЯТ

ҚИЛИЧБОЗЛИК БЎЙИЧА ЁШЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗЛАР ЖАМОАСИ ОЛТИН МЕДАЛЛАРНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ


06.11.2023   887

Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, дунё биринчилигининг қизлар ўртасида кечган беллашувлари Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Жамоавий дастурда Гулистан Пердебаева, Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева ва Самира Шокирова квартети барча рақибларни доғда қолдириб, олтин медалларга сазовор бўлди. Ҳамюртларимиз финал беллашувида Болгария жамоасини 45:30 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Эслатиб ўтамиз, яккалик йўналишида кечган баҳсларда Гулистан Пердебаева олтин, Фернанда Эррера эса бронза медалини қўлга киритган эди.