Жамият

ҚАНДАЙ ЧОЙ ФОЙДАЛИ: КЎКМИ ЁКИ ҚОРА?


09.12.2020   257

Иқлими нисбатан совуқ минтақаларда қора чойни хуш кўришса-да, мутахассислар фикрича, кўк чой фойдалироқ экан. Чой тайёрлаш технологияси нафақат чойнинг табиий ранги ва хушбўй ҳидини, айни чоғда таркибидаги дармондориларни ҳам сақлаб қолиш имконини беради. Шу боис бу ҳузурбахш ичимлик хусусиятларидан билиб фойдаланганда тан сиҳатлигимиз учун катта фойда олишимиз мумкин. Бироқ биз…

С дармондориси кўк чойда қора чойдагига ниcбатан ўн баробар кўп. +он томирлари деворининг мустаҳкамлигини оширадиган Р витамини миқдорига кўра эса кўк чой «чемпион» ҳисобланади. Кўк чой таркибидаги ушбу дармондорилар бир-бирининг фойдали таъсирини кучайтиради, В гуруҳидаги витаминлар мажмуи эса, асаб тизими ишини меъёрга солиб, терига ва модда алмашинувига яхши таъсир этади.

Кўк чой таркибидаги катехинлар эркин радикаллар билан курашиб организмнинг қариш жараёнини сусайтиради ва саратондан ҳимоялайди. Кўк чойнинг жамики хусусиятларини батафсил ўрганаётган Япониядаги саратон хасталиги келиб чиқишини тадқиқ этиш маркази мутахассислари кўк чойни мунтазам ичиш ўсмаларнинг пайдо бўлиш хавфини камайтиришини иcботлашган. Унинг таркибидаги танин моддаси таом ҳазм бўлишини енгиллаштириб, меда-ичак йўли ишини фаоллаштиради. Бу эса ортиқча вазнга қарши кураш демакдир. Марказий Осиё аҳолиси қадим-қадимдан ёғли таомдан сўнг меъдадаги оғирликни бартараф этиш учун босиб-босиб кўк чой ичади. Кўк чойдаги пектинлар ёғларни тез парчалайди ва захирага айланмай танага енгил сингиб-ўзлашиб кетади. Кўк чой ёғларни парчалаш орқали қондаги холестерин миқдорини туширади ва атероск-лероз пайдо бўлишини орқага суради.

Таомдан заҳарланишни бартараф этиш ва ичакдаги бактерияларни қиришда ҳам кўк чойнинг олдига тушадиган ичимлик топилмайди. Ўтган асрнинг эллигинчи йилларидаёқ туркманистонлик олимлар кўк чойнинг бош­қа турдошларига қараганда кучли бактерия қириш хусусиятини аниқлашганди. Кўк чой меъда ва ичакларни, танани зарарли унсурлардан тозалайди. Сийдик ҳайдаш хусусияти эса буйракни заҳар ва тузлардан ҳоли қилади. Кўк чой ичиб терлаганда зарарли моддалар тер билан чиқиб кетади.

Яна шуни ҳам унутмангки, биз ҳар куни эртадан кечгача қуёш радиациясидан тортиб, у қадар безарар бўлмаган электромагнит тўлқинлари тарқатувчи телевизор, компьютер, турли маиший техника воситаларининг салбий таъсири доирасида бўламиз. Кўк чой ушбу “электрон нотозаликлар”дан ҳам бизни муҳофазалайди,организмдан енгил чиқариб юбора олади. Демак, танамиз нурланишдан камроқ зарар кўради. Кўк чой бош мия томирларини кенгайтириб, қон ва кислород билан таъминланишни яхшилайди. Натижада мия фаоллашади. Асаб, нафас олиш ва юрак-қон томир тизимларига комплекс таъсири туфайли тананинг умумий ҳаётий фаоллигимустаҳкамланади, иш қобилияти ошади.

Кўк чойни дамлашда ҳам ҳикмат кўп. Аввало, чой дамлаш учун қайнатиладиган сув юмшоқ бўлиши керак. Агар сув cифатcиз бўлса, энг яхши чойнинг ҳам таъмини бузади. Илмий тадқиқотларга асосланган чой дамлаш санъатининг айрим сирларини билиб қўйиш фойдадан ҳоли эмас. Шиша идишларга қадоқланган ва уйда сузгич ёрдамида тозалаб юмшоқ ҳолга келтирилган сифатли сув яхши чой дамлаш учун айни муддао. Такрор қайнатилган сувга дамланганда ҳам чой таъми бузилади.

Кўк чой дамлангандан сўнг уни чойнакда узоқ қолдирманг. Акc ҳолда чой япроқлари ивиб, дармондорилар йўқолади. Хитойда кўк чой чойнакда эмас, бевосита пиёла ёки бошқа чинни идишга дамланади, cўнг усти махсус қопқоқ билан ёпиб қўйилади. Бунда ўша идишга бир ёки бир ярим чой қошиқ чой солиниб, идишнинг тўртдан уч қисмига қайнаб сал ҳовури боcилган сув қуюлади. Cўнг чой 2-3 дақиқа тиндирилади. Пиёладаги чой бир марта ичиб бўлинcа ҳам, чой шаммаси олиб ташланмайди, у кун давомида яна икки марта дамлашга яроқли ҳиcобланади. Шундай қилинганда чой япроғи ўзидаги барча “бойлик”ларни тўла-тўкис инъом этади. Биринчи марта дамланганда чойнинг ҳиди чиқади-ю, бироқ таъмининг ўткирлиги у қадар билинмайди. Чойнинг ҳақиқий таъми иккинчи ва учинчи дамлашда чиқади.

Йирик япроқли чойлар одатда хушбўйроқ, майда япроқлилари эса ўткир ва тахирроқ бўлади. Олий навли чойлар ўсимликнинг энг юқоридаги япроқчаларидан тайёрланади.

Кўк чой билан ширинлик у қадар мослашмайди, бироқ таъбга кўра, оғизни ширин қўшилcа зиён қилмайди. Негаки, кўк чой шу қадар нозик маҳсулотки, ҳар қандай ширинлик, мураббо ёки асал унинг таъмини таниб бўлмас даражада ўзгартиради.

Интернет манбалари асосида тайёрланди.