АТРОФГА НАЗАР

ХОНАКИ ГУЛЛАР ҚАЧОН ТАШҚАРИГА ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ?


05.02.2024   2687

Агар ҳаво яхши бўлса баҳордан бошлаб хона гуллари ташқарига олиб чиқиш мумкин. Очиқ ҳавода гул ўзини мустахкамлайди, чидамли бўлади, узоқ гуллайди. Бироқ, олиб чиқишдан олдин очиқ ҳаво унга зиён етказмаслигига ишонч хосил қилиш керак. Хўш, қайси гулларни ташқарига олиб чиқиш мумкин эмас?

Агар гул ортиқча ҳароратни, намликни, елвизакни кўтара олмаса, касал бўлса ёки яқинда кўчирилган бўлса ташқарига олиб чиқилмайди. Бегония, фиалъка, диффенбахия, адиантум, гербера, бальзамин, монстера, филодендрон, алоказия ва бошқалар шундай гуллар тоифасига киради.

Гуллар қачонки муттасил иссиқ ҳарорат сақлангандагина ташқарига олиб чиқилади. Ташқаридаги ҳарорат 15 даражадан пастламайдиган бўлиши керак. Кеча ва кундуз ўртасидаги тафовут эса 10 даражадан ортиқ бўлмаслиги лозим. Акс холда энг чидамли гуллар хам стресс холатига тушиб колади. Агар тўсатдан совуқ кайталаниладиган бўлса гул зудлик билан ичкарига олиб кирилади.