Хорижда

ФРАНЦИЯДА ЯНГИ ЙИЛ КЕЧАСИ 861 ТА АВТОМОБИЛЬ ЁҚИБ ЮБОРИЛДИ


02.01.2021   2979

Янги йил кечаси Францияда номаълум шахслар 861 та автомобилни ёқиб юборди. Бу ҳақда мамлакат полицияси ва жандармериясининг ёпиқ маълумотларига таяниб, Europe 1 радиостанцияси хабар берди.

Фото: Vu du Droit

Маълумотларга кўра, 2019 йилда 1457 та машина ёқиб юборилган — бу ҳозирча қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу сафар ҳуқуқ-тартибот органлари Янги йилни нишонлаш бўйича якуний ҳисоботида ёқиб юборилган машиналар сонини кўрсатмасликка қарор қилган.

ИИВ раҳбари Жеральд Дарманен ёшлар орасида бу борада беллашувлар юзага келмаслиги учун префектлардан ёқиб юборилган машиналар сонини кўрсатмасликни талаб қилган. Францияда 1 январга ўтар кечаси автомобилларни ёқиб юбориш анъанаси узоқ йиллардан буён мавжуд, бироқ ҳукумат ҳозирга бунга қарши бирор ечим топмаган.