ЖАМИЯТ

ЕХҲТНИНГ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ЭРКИНЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ВАКИЛИ ТАШРИФ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ


16.11.2023   1556

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Мария Рибейро Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Беш кунлик ташриф давомида Тереза Мария Рибейро Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашув ҳамда музокаралар ўтказади. Уларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади. ЕХҲТ вакили, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларига ҳам ташриф буюради.

ЕХҲТ расмий сайтидан олинган сурат