АТРОФГА НАЗАР

БУГУН АНДИЖОНДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛМОҚДА


06.10.2023   806

Бугун айни пайтда Андижон давлат тиббиёт институтида «Замонавий хирургиянинг муаммолари» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда маҳаллий ва хорижий соҳа мутахассислари гибрид тарзда иштирок этишяпти.

Анжуманни институт ректори М. Мадазимов кириш сўзи билан очиб, олийгоҳда амалга оширилаётган ишлар, институт клиникаси, қуриб битказилаётган янги ўқув биноси, уларни замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланаётганига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятовнинг анжуман қатнашчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Очилиш маросимида А..Вишневский номидаги миллий тиббиёт тадқиқот жарроҳлик маркази (Россия) директори А.Ревишвили онлайн шаклда иштирок этиб, хирургия тиббиётнинг муҳим ва мураккаб соҳаси эканлигини ва ушбу мавзуга бағишланган конференция самарали бўлишини билдирди.

Тиббиётнинг долзарб масаласига бағишланган нуфузли халқаро илмий-амалий анжуман иши кун тартибига мувофиқ давом этмоқда.