Андижон 24

БАЙРАМ АРАФАСИДА АНДИЖОНДА 70 НАФАР ФУҚАРО ЎЗ УЙ-ЖОЙИГА ЭГА БЎЛДИ


07.12.2019   1926

Бугун Хўжаобод тумани, Ҳидирша МФЙ ҳудудидаги «Кўҳинур» тантаналар саройида Ўзбекистон Реапубликаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ қаблухона»ларига мурожаат этаётган фуқароларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш ва кам таъминланган, ногирон, меҳнатга лаёқати чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорининг ижросини таминлаш доирасида Андижон шаҳри, Хўжаобод ва Андижон туманларида истиқомат қилувчи 70 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, уй-жойга муҳтож фуқаролар учун қурилган уй-жойларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашди ва йиғилганларни байрам ҳамда уй тўйлари билан қутлаб,уларгаянги уйларнинг сертификат ва калитларини топширди.

Байрам вилоят маданият бошқармаси томонидан ташкил қилинган катта концерт дастурига уланиб кетди. Тадбир йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.

«auz.uz» online гуруҳи.