АЁЛ РАҲБАРЛАР БОШҚАРУВИДАГИ КОРХОНАЛАРНИНГ СОФ ДАРОМАДИ 9,2 ТРЛН СЎМГА ОШДИ

05.09.2023 366
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 31,8 трлн сўмни ташкил этган.
✅ Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 9,2 трлн сўмга ошган.
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 078 тани ташкил этган.