Бугуннинг гапи

АСКИЯ-ПАЙРОВЛАР АВЖИДА


06.05.2019   958

Мағрибу машриқдан ташриф буюрган аскиячилар пайрови авжида. Самарқандлик Нурбек Маматовнинг ичак узди ҳангомалари билан барчани кулдирди, тақлид намойишларини кўрсатди. Жонли ижродаги миллий қўшиқлари Хонобод узра янгради.

-Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Сойиб Хўжаев бежизга буюк сўз устаси, санъат дарғаси бўлмаган экан. У учун Хонобод гўзаллиги, табиати завқ берган, ижод қилишга замин бўлган, деди тақлитчи артист Нурбек Маматов.

-Таниқли артистлар ижодига жонли ижро сайқал берди. Уларни саҳнада кўриш бошқача бўлар экан. Фестивалда маза қилдим, хордиқ чиқардим, -дейди наманганлик Нилуфар Жамалова.

Сойиб Хўжаевнинг шогирди Ўзбекистон халқ артисти Туғун Бекназаров қуёш тафтидан завқланиб устози ҳақида таассуротларини гапириб берди. Қўшиқларни маромигаетказиб ижро қилди, ҳамма рақсга тушди.

Одинахон Ғозиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

Устозим тантанаси баҳона яқинларим, ёру биродарларим билан дийдорлашдим. Болалигим билан боғлиқ хотираларим ёдимга тушди. Сойиб Хўжаевнинг кенжа авлод шогирди бўлганимдан, у киши билан бир заминда туғилганимдан фахрланаман.

“Ширинлигим, шакарлигим” қўшиғи маромига етказилиб куйланди.

Тадбир Муқимий театри артистларининг иштироки билан мароқли ўтди.

«auz.uz» online гуруҳи.