Жамият

АНДИЖОНДА МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ


24.09.2019   2376

Шу кунларда вилоятимизда пойтахтлик таниқли санъаткорлар, шоир ва адиблардан иборат тарғибот гуруҳи меҳмон бўлиб турибди.

Улар иштирокида жойларда «Маънавият фестивали» ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат биланМудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгашидафестиваль иштирокчиларининг республика ва вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда таниқли адабиётшунос, санъатшунослар, фан ва маданият арбоблари, олимлар, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг масъул ходимлари соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида маълумот бердилар.

Фестиваль доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан нашр этилган “Ёш ота она китоби” ва “Бахтли бола маънавияти” китоблари тақдимоти ҳам ўрин олган.


Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳоли, хусусан, ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, уларни миллийқадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топтиришдан иборатдир.

«Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгаши матбуот хизмати.