ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ТУМАНИДА КРЕДИТ ОЛУВЧИЛАР УЧУН ДАСТГОҲ ВА УСКУНАЛАР КЎРГАЗМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


26.02.2021   1481

Андижон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туман ҳокимлиги фаоллар зали фойесида тадбиркорлик қилиб ўз бизнесини йўлга қўйиш учун банкдан кредит олиш истагидагилар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари ва тикув машиналари кўргазмаси ташкил этилган.

-Кеча маҳалламизга туман ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев бориб, аҳоли билан учрашганда кредит олиш истагимни айтдим. Масаламни ҳал этиш учун масъул бириктирилди. Бу ерда тикув машиналарини кўряпман. Танлаганимдан сўнг таъминотчи билан шартнома тузиб, банкка топшираман, - деди биз билан суҳбатда Дархон МФЙда яшовчи Хабибахон Аҳмедова.

Шунингдек, Янгиобод МФЙда яшовчи Асилбек Эргашев ва Терак таги МФЙда яшовчи Муҳаммадюсуф Зулуновлар ҳам ўз бизнесларини йўлга қўйиш учун кредит олишмоқчи.