90 ЁШЛИ «ПАХТАКОР» ЭЛЕКТРОН «ҚИЁФА»ДА
28.05.2019 3770
1929 йилда республикамизда 4 та туман газетаси мавжуд бўлса, шулардан бири Избоскан туманида нашр қилинарди. 1960 йилнинг 1 январигача ўз даври руҳига мос турли номлар остида чоп этилган туман газетаси «Пахтакор» сифатида кўпчиликка яхши маълум.
Бағридаги ижодкорлар орасиданмамлакатимизга таниқли зиёлилар, ёзувчию шоирлар, раҳбарлар етиштириб чиқарган отахон нашр шу кунларда 90 ёшини қарши олди.
- Биз, ҳозирги «Пахтакор»чилар ўзимиздан аввалги касбдошларимизнинг ва газетанинг обрў-нуфузи билан ҳамиша фахрланиб ижод қилганмиз, -дейди халқаро “Олтин қалам” миллий танловининг ғолиби Йўлдошмирза Исоқжонов.- Газетамизда чоп этилган кўплаб материаллар нафақат вилоят, балки республика кўламида ҳам кенг муҳокамага сабаб бўлган. Бу мавқени, ўзига хос ижодий анъаналаримизни сақлаб қолишга бундан буён ҳам интиламиз.