МЕДИА

7 ТА ДАВЛАТ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ МДҲ САММИТИ ДАСТУРИ


13.10.2023   808

Бугун, 13 октябрь куни Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

Йиғилишга Президент Садир Жапаров раислик қилади. МДҲнинг мазкур саммитида Ҳамдўстликнинг 7 та давлат раҳбари иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир дастурига кўра, кутиб олиш маросими соат 13:00да бошланади ва биринчи бўлиб Қирғизистон президенти Садир Жапаров сўзга чиқади. Тақдимотлар кетма-кетлиги:

- МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев;

- Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев;

- Беларус президенти Александр Лукашенко;

- Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев;

- Россия президенти Владимир Путин;

- Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон;

- Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев.

МДҲ мажлисида иштирок этаётган давлат раҳбарларининг суратга тушиши, шундан сўнг тор ва кенгайтирилган таркибда учрашув бошланиши кутилмоқда.

Давлат раҳбарлари қатор ҳужжатларни имзолайдилар. Президент Садир Жапаров ва МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев саммит якунлари бўйича матбуотга баёнот беради.