Жамият

12 НАФАР ФУҚАРОЛАР ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ


04.02.2020   918

Ўз тақдирини Ўзбекистон билан боғлаган, мамлакатимиз фаровонлиги йўлида ҳалол ва виждонан меҳнат қилаётган, ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фуқаролиги бўлмаган шахсга айланиб қолган фуқароларнинг ҳаётий муҳим масалаларини ҳал этишга муҳтарам Президентимиз алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида"ги ПФ-5895 сон Фармонига мувофиқ Андижон вилоятида истиқомат қилаётган 12 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиндилар. Фуқаролик паспортлари тантанали равишда Андижонвилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан топширилди.Қувонч, неча йиллик армон кўз ёшларини шоҳиди бўлдик.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган барча ватандошларимизни табриклаймиз.

Манба: Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati» телеграм канали.