ЗОМИН САЙЁҲЛИК ЗОНАСИДА ИШГА ТУШИРИЛГАН ЯНГИ ОСМА ДОР ЙЎЛИ ЕВРОПАЛИК САЙЁҲЛАРНИ ЎЗИГА ЧОРЛАМОҚДА

12.09.2023 107
Австриянинг осма дор йўллари билан боғлиқ янгиликларга ихтисослашган «Seilbahn.net» ахборот порталида мамлакатимизнинг Жиззах вилояти Зомин сайёҳлик зонасида янги осма дор йўлининг очилишига бағишланган мақола эълон қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг мазкур сайёҳлик зонасида ишга туширилган осма дор йўли технологияси Швейцариянинг машҳур Bartholet AG компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. “Бу ушбу компаниянинг техника соҳасидаги барча замонавий қулайликларни ўзида мужассам этган сўнгги ютуғи экани баробарида, Porsche Design компанияси томонидан ноёб услубда ишланган”, - деб ёзади манба.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Porsche Design қимматбаҳо аксессуарлар тайёрлаш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Европанинг етакчи компанияларидан биридир.
«Seilbahn.net» ахборот порталида айтилганидек, Зомин сайёҳлик зонасида фойдаланишга топширилган замонавий осма дор йўлида ҳар бири саккиз кишига мўлжалланган 36 та кабина мавжуд. Ҳаракатланиш тезлиги сониясига 6 метрни ташкил этувчи ушбу дор йўли соатига 1,2 минг нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, Зомин тумани Дуоба қишлоғида қурилган дор йўли 12 та минора ва 11 та устундан иборат. Хусусан, ўн биринчи миноранинг баландлиги