Андижон 24

Жойларда суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича тарғиботлар қилинмоқда


12.04.2023   240

Шаҳрихонда жорий йил бошидан бери 2100 тоннадан зиёд суюлтирилган газ аҳоли истеъмоли учун етказиб берилган.Одатда тушликкача суюлтирилган газни етказиб бераётган шаҳрихонлик чилангарлар, бўш вақтларида аҳоли хонадонларига кириб, тарғибот ишларини қилмоқдалар. Мана шундай иссиқ кунлар бошланаётган вақтларда истеъмолчиларга маиший газ баллондан фойдаланиш қоидаларини тушунтирмоқ зарур. Мақсад битта, истеъмолчилар суюлтирилган газдан ҳам хавфсиз фойдалансинлар.

Ана шундай тарғибот ишлари Бўстон туманида ҳам амалга оширилмоқда. Туманнинг “Пиллакор” маҳалласида 500 нафардан ортиқ истеъмолчи истиқомат қилар экан. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 620 дона маиший газ баллонлари тарқатилган бўлса, истеъмолчиларнинг шахсий баллонлари 197 тани ташкил қилмоқда. Жами 817 та баллонга нисбатан аҳолининг баллон билан таъминланганлик даражаси 163 фоиздан ошиб кетган. Тумандаги истеъмолчиарга эса жорий йилнинг 1-чорагида 600 тоннага яқин суюлтирилган газ етказиб берилган.

Барча истеъмолчилар бугунги кунда “айланма” усулда суюлтирилган газ етказиб берилишини, назорат тарозилари мавжудлиги ҳақида маълумотга эгалар. Ҳозир уйма-уй юриб, маиший газ баллонидан фойдаланиш қоидалари, газ плитаси билан оралиқ масофа, редуктор ва бошқа таркибий қисмларнинг аҳамияти ҳақида тушунтирилмоқда.Маиший газ баллонни қуёш нури тўғридан-тўғри тушадиган жойда сақламаслик ҳам эътиборимиз марказида бўлиши зарур.

Аҳоли билан учрашувлар давомида филиалнинг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупсияга қарши кураш сиёсатини амалга ошириш бўлими” ходимлари ҳам корруцион ҳолатлар ҳақида тушунчалар бермоқдалар.