Хорижда

ЖАЗИРАМА ТУФАЙЛИ 29 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ


17.06.2019   1095

Бу йил Ҳиндистонга иссиқ иқлим жиддий таҳдид соляпти. Мамлакат шимоли-шарқидаги Бихар штатида жазирама туфайли камида 29 киши ҳалок бўлди.

Қурбонларнинг энг кўпи — 25 киши Auraнгобод округига, қолган 4 киши Навада ва Гайя округларига тўғри келмоқда. «РИА Новости» хабарида яна 30 нафардан ошиқ киши касалхоналарга ётқизилганлиги айтилмоқда.

Бихарда охирги бир неча ҳафта давомида термометр устуни 40 даражадан пастга тушгани йўқ. Нью-Деҳлида эса ҳарорат 50 даражадан ошиб кетди ва Ҳиндистон пойтахти тарихидаги энг юқори кўрсаткичга етди.