ЖАМИЯТ

ЮЙ ЦЗЮНЬ ХИТОЙНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЯНГИ ЭЛЧИСИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ


12.07.2023   1121

Юй Цзюнь 1972 йил август ойида туғилган, бундан аввал ТИВнинг тегишли бўлим ва идораларида, шунингдек, Хитойнинг хориждаги элчихоналари ва консулликларида ишлаган.

-Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Юй Цзюннинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилганимиздан мамнунмиз, -де изоҳ билдирди Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов. - Икки томонлама ҳамкорлигимизда кўплаб натижаларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Янада кўпроғи олдинда. Ўзбекистон-Хитой алоқалари юқори суъатда ривожланмоқда, мавжуд салоҳият эса унданда юқори. Хуш келибсиз, жаноб элчи!