ЮК МАШИНАСИ МОТАМ МАРОСИМИДА ҚАТНАШАЁТГАНЛАРНИ БОСИБ КЕТДИ. ҚУРБОНЛАР КЎП

22.11.2020 4295
Хитойнинг Хеньан провинциясида юк машинаси мотам маросимида иштирок этаётганларни босиб кетган. Оқибатда 9 киши ҳаётдан кўз юмди, 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ХХР жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги транспорт бошқармаси маълумотига таяниб ТАСС хабар берди.
Воқеа Синьян шаҳрида кеча рўй берган. Жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага юборилган.
Ҳодиса жойида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари иш олиб боряпти. Тергов жараёнлари бошланган.
Манба: xs.uz