ЖАМИЯТ

Ёз чилласида ғўза майдонларида ишлар: ЧИЛПИШНИ ҚЎЛДА ЎТКАЗИШ


12.07.2023   495

Чилпиш қўлда ўтказилганда ғўза бош поясининг энг учки 1–2 см қисми

(бироз оқиш рангли бўлади) юлиб (чимдиб) олиниши керак. Чунки чилпиш сифатига қўйилган асосий талаб шундан иборат.

Агар шундай қилинмай, поянинг уч қисми чуқур 5–10 см юлиб олинса, ғўзага салбий таъсир этиб, бир-икки дона шона ва гул ҳам юлиниб кетади. Бу эса тўлиқ пишиб етилиши мумкин бўлган 3–5 ц/га ҳосилнинг бой берилиши демакдир.

Шу сабабли, фермерлар ва мутахассислар чилпишни бошлашдан олдин дала ишчилари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориши ва чилпиш жараёнини жиддий назорат қилишлари, бу усулда чилпишни бир-икки марта такрор ўтказишлари талаб этилади.