Хорижда

YouTube раҳбари: «ВИДЕОХИЗМАТ РОССИЯДА ҚОЛАДИ»


26.05.2022   709

YouTube Россиянинг 54 та ОАВ, жумладан «Биринчи канал», НТВ, ТНТ ва «РБК» каналларига киришни чеклаган.

YouTube видеохостинги Россияда ишлашда давом этади. Бу ҳақда бош директор Сьюзан Вожицки маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, YouTube’нинг мақсади Украинага ҳужуми фонида Россияда мустақил янгиликларни тарқатишдир.

«Биз бу можарода маълумот ҳақиқатан ҳам муҳим роль ўйнашини, ахборот қурол бўлиши мумкинлигини кўряпмиз. Ҳали ҳам Россияда ишлаётганимизга сабаб, биз Россияга мустақил янгиликларни етказиш муҳим деб ҳисоблаймиз», — деди Вожицки Жаҳон иқтисодий форумида.

YouTube бош директори қўшимча қилди:

Bожицкининг айтишича, ҳарбий ҳаракатлар бошланиши билан хизмат ўз масъулиятига эътибор қаратди ва фойдаланувчиларга ишончли маълумотларни тақдим этди.

Май ойи ўрталарида Россия рақамли ривожланиш вазири Мақсуд Шадаев YouTube Россияда блокланмаслигини маълум қилган эди. Унинг қайд этишича, YouTube ёпилишидан аввал «рақобатбардош аналог» яратиш зарур.

Роскомнадзор хабарига кўра, YouTube Россиянинг 54 та ОАВ, жумладан «Биринчи канал», НТВ, ТНТ ва «РБК» каналларига киришни чеклаган.