ЖАМИЯТ

«ЁШЛАР ДАФТАРИ»ГА КИРИТИЛГАН 4 НАФАР ЁШЛАРГА ҲАЙДОВЧИЛИККА БЕПУЛ ЎҚИШ УЧУН ИМТИЁЗЛИ СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ


10.03.2021   477

Пойтахтимизнинг «Ёшлар ижод саройи»да Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги раҳбарларининг республикамиз ёшларига қўшма мурожаатномаси тадбири ўтказилди.

Тадбир бошида Ёшлар ишлари агентлиги ва «Ватанпарвар» ташкилотлари ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Меморандум имзолашда кўзланган асосий мақсад, ёшларни давлат суверенитетини ҳимоя қилиш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштириш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш айниқса, жорий йилнинг 1 апрелидан “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида “ВС” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши қувонарли хабар бўлди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 4 нафар Андижон вилоятида истиқомат қилувчи ёшларга “ВС” тоифа автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсида бепул ўқиш учун “Ватанпарвар” ташкилотининг имтиёзли сертификатлари тантанали равишда топширилди.

Мазкур тадбир ёшлар байрамига айланиб кетди. Шунингдек,“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши худудида ёшлар ва меҳмонлар учун спорт техникаларининг кўргазмаси ва Андижон шаҳар мусиқа мактабининг оркестр жамоасининг куй ва қўшиқлари барчага манзур бўлди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати.