ЖАМИЯТ

ЯНГИ ЙИЛГА АЖОЙИБ СОВҒА


31.12.2021   2039

Янги йил арафасида Андижон шаҳридаги 38 - давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 360 ўринга мўлжалланган бўлиб, уни бунёд этиш учун қурилиш ташкилоти томонидан 4 млрд 565 млн сўм маблағ сарифланган.

Муассасанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб, ташкилот ходимларини ҳамда жажжи болажонларни кириб келаётган 2022 йил билан қизғин муборакбод этди ва болажонларга Янги йил совғаларини улашди.