Хорижда

WHATSAPP ХАБАРЛАРНИ ТАҲРИРЛАШ ФУНКЦИЯСИНИ ИШГА ТУШИРАДИ


02.06.2022   1374

Ушбу функция WhatsApp’га 2017 йилда қўшилиши режалаштирилган эди, аммо ўша вақтда бу ғоядан воз кечилган.

WhatsApp мессенжери таҳрирлаш функциясини қўшишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда WABetaInfo хабар берди.

Маълум қилинишича, функция бета тестерлар учун кейинги янгиланишдан бошлаб қўшилиши мумкин.

WABetaInfo’да хабарлар учун очиладиган менюда таҳрирлаш функцияси мавжудлигини кўрсатадиган скриншот жойлаштирилди.

Нашрнинг ёзишича, таҳрирлаш тарихи ва хабарнинг олдинги версияси кўрсатилмайди.

Ушбу функция WhatsApp’га 2017 йилда қўшилиши режалаштирилган эди, аммо ўша вақтда бу ғоядан воз кечилган.

Апрель ойи ўрталарида WhatsApp бош директори Уилл Каткарт хабарларга реакция функцияси қўшилганини эълон қилди. Май ойи бошида имконият iOS, Android ва компьютерлардаги мессенжер сўнгги версияларининг барча фойдаланувчилари учун очиқ бўлди.

Аввалроқ Twitter ижтимоий тармоғи ҳам фойдаланувчиларга ўз твитларини таҳрирлаш имконини берувчи функцияни синовдан ўтказишга қарор қилганди.