МЕДИА

ВЛАДИМИР ПУТИН ҚИРҒИЗИСТОНГА РАСМИЙ ТАШРИФ БИЛАН КЕЛДИ


12.10.2023   816

12 октаябрь куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ва мамлакатга расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари бир-бирларини қутлашди, Қирғизистон ва Россия давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул ротаси командири ҳисоботидан сўнг давлат раҳбарлари таркибни айланиб чиқишди.

Сўнгра Садир Жапаров ва Владимир Путин ўзларининг расмий делегациялари аъзоларини таништирдилар, сўнгра Фахрий қоровул ҳарбий хизматчилари давлат раҳбарлари олдидан ўтишди.

Тантанали кутиб олиш маросими сўнгида икки давлат раҳбарлари биргаликда суратга тушди.‌‌