ЖАМИЯТ

ВАЗИР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ


20.06.2021   3253

Жорий йилнинг 19 июнь куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг андижонлик иқтидорли ўқувчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда муддатидан олдин талабаликка қабул қилинган битирувчилар, чет тиллари бўйича халқаро сертификатларда юқори натижаларга эга бўлган вилоятнинг аълочи ўқувчилари Вазир билан самимий мулоқотда бўлдилар.

Мулоқот мобайнида Шерзод Шерматов андижонлик ёшларда орзуларини мақсадларга айлантиришда андижонча шижоат борлиги алоҳида эътиборини тортганлигини эътироф этиб, таълим самарадорлиги учун хизмат қилувчи таклифлари билан фаол қатнашган ёшларни эсталик совғалари билан тақдирлади.

Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi axborot xizmati.