Бугуннинг гапи

«ВАТАНПАРВАР»ТАШКИЛОТИ 30 ЁШДА


05.11.2021   841

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг тарихи ўтган асрнинг 20-йилларидан бошланади. Мудофаага кўмаклашувчи ташкилот 1927 йилда АВИАХИМ бирлашмасининг негизида ташкил этилиб, Ўзбекистон ОСОАВИАХИМ (мудофаага авиасозлик ва кимёсозлик қурилишига кўмаклашувчи жамият) деб атала бошланди. Ташкилотнинг 19 кишидан иборат раёсати, раиси этиб, Ўзбекистон халқ комиссарлари Советининг раиси Файзулла Хўжаев сайланди. Республика ОСОАВИАХИМнинг 1-Қурилтойи 1929-йил 5-апрелда бўлиб ўтган.

1941-йилда Андижон вилояти ташкил этилиши муносабати билан “ОСОАВИАХИМ”нинг вилоят, шаҳар ва туман совети тузилган. Уларнинг иҳтиёрида жами бўлиб, 4 дона велосипед бор эди. “ОСОАВИАХИМ” жамияти Андижон вилояти Советининг биринчи раиси С.Д.Шекало бўлган. У вилоятда ҳарбий ватанпарварлик ишларини янада яхшилашда улкан ҳисса қўшган. Уруш арафасида “ОСОАВИАХИМ” га қарашли клублар ва ўқув пунктларида бир неча кишидан иборат турли ҳарбий касб мутахассислари тайёрланиб фронтга жўнатилган. Совет иттифоқи қахрамонлари Қўчқор Турдиев, Абдулазиз Йўлдашевлар ҳам шу мактабни ўтаганлар жумласидандир.

Вилоятимизнинг “ОСОАВИАХИМ”чилари ҳарбий госпиталларни оталиққа олишган, душман вақтинча ишғол қилган томонлардан кўчириб келтирилган оилаларни қабул қилиб олишда ва мудофаа фондига маблағ тўплашда ҳам фаол иштирок этганлар.

1948-йилда ОСОАВИАХИМ жамияти учта мустақил жамиятга бўлинди. ДОСАРМИЯ, ДОСАВИАЦИЯ, ДОСФЛОТ буларнинг мақсадлари бир бўлганлиги учун 1951 йилнинг август ойида бу ташкилотлар ягона бир ташкилотга бирлаштирилиб АРМИЯ, АВИАЦИЯ ва ФЛОТГА кўмаклашувчи бутун иттифоқ кўнгиллилар жамияти (ДОСААФ) га айлантирилди. У ўзининг асосий вазифаси–мамлакат мудофаа қудратини ошириш, спортнинг техник турларини ривожлантириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқ хўжалигига техник мутахассислар тайёрлашдек шарафли вазифаларни бажара бошлаган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1991 йил 23 ноябрда Армия, авиация ва флотга кўмклашувчи кўнгилли жамият ДОСААФ нинг Қурилтойида Ўзбекистон Республикаси ДОСААФ негизида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотига асос солинган.

Ташкилотининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, фуқаролар, айниқса ёшларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, тегишли давлат ва жамоат ташкилотларига ёшларни баркамол шахс бўлиб вояга етказиш, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга ўқитиш ҳамда спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ишларида кўмаклашишдан иборат.

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгашида С.Д.Шекало,

В.А.Мизов,П.Л.Коренков, А.А.Земзюлин, Т.Юсупов, Н.Г.Видрученко, Н.Ғ.Мамуров, С.А.Муҳторов, Р.М.Кичикбеков, А.С.Джаббаров, М.Саткуловлар раиси вазифасида фаолият кўрсатганлар.

2021 йилдан Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмкалашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилоят ташкилоти Қодиров Сардорбек Махаммаджонович раҳбарлигида фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилнинг 3-июн куни қабул қилинган ПҚ-3031-сонли “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йилнинг 12-декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий–техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4061-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тузилган “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари марказининг 2019 йилга белгиланган календар режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентябрдаги “Андижон вилоятида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 820-сонли қарори” ижросини таъминлаш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши тасарруфида 15 та туман (шаҳар) ўқув спорт техника клублари, 3 та автомобил мактаби ҳамда 1 та вилоят теҳник ва амалий спорт турлари маркази фаолият кўрсатмоқда.

Меҳнат жамоаларида, ўқув муассасаларида, аҳоли турар жойларида ташкил этилган 20 дан зиёд бошланғич ташкилотлари, ўз сафларига 11427 нафардан ортиқ аъзоларни бирлаштирган.

Бугунги кунда Навқирон йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарўрганишлари учун кўмаклашиш “Ватанпарвар” ташкилотининг бош вазифаларидан бири. Айтиш жоиз, айни йўналиш билан боғлиқ фаолият қамрови йил сайин ортиб бораётир. Бу йил ҳам мазкур масалага дахлдор бир қатор янгиликлар амалиётга татбиқ этилмоқда.

Андижон вилоятида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш ва ривожлантириш Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг ва “Ватанпарвар” ташкилоти Устави асосида белгилаб олинган аниқ чора-тадбирлар режасига асосан олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидагиташкилотларда спортнинг Авто, Авиа, ракета ва кемамодел, радиоспорт, картинг, мотоспорт, пневматик милтиқдан ўқ отиш, триатлон, кўпкураш, паршут, ёзги биатлон турлари бўйича тўгарак ва секциялар фаолият юритиб келмоқда.

Вилоят ташкилоти тизимидаги ташкилотларда 14 та ўқ отиш спорт мажмуси 2 та картадром, 1 та кордадром, 1 та мототрасса мавжуд.

Андижон вилоят кенгаши тасарруфидаги ташкилотларда хозирги кунда 225 та пневматик спорт қуроллари, 39 та спорт мотоцикллари, 36 та спорт картинглари, 3 та спорт автомобили, 3 та БАГГИ, 24 та спорт велосипедлари мавжуд.

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши тизимидаги ташкилотларда 38 нафар тренер, 1 нафар услубчи-йўриқчи ва 16 нафар Бош мутахассислар фаолият кўрсатиб келмоқда. Ташкилотларда жами 40 та секция ва 25 та тўгараклар мавжуд бўлиб секцияларда 706 нафар (163 нафар қизлар) спортчилар, спорт тўгаракларида 347 нафар (56 нафар қизлар) спортчилар, жами бўлиб Андижон вилоятида 1053 нафар (219 нафар қизлар) ёшлар спортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт секциялари ва тўгаракларида машғулотлар олиб бормоқда.

Жумладан Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари марказининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021 йилга мўлжалланган календар режасига асосан жорий йилнинг 5-10 октябр кунлари Тошкент шаҳрида 11 та давлатлар иштирокида ўтказилган триатлон спорти бўйича Осиё кубоги ва Ўзбекистон кубогининг финал босқич мусобақалари ўтказилди.

Осиё кубоги мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида иштирок этган, “Ватанпарвар” ташкилоти Марҳамат тумани ўқув спорт техника клуби тарбияланувчиси Абдулходиев Азизилло фахрли 2-ўринни, Асака тумани ўқув спорт техника клуби тарбияланувчиси Абдухалилов Мухаммадюсуф фахрли 3-ўринларни эгаллашди.

Ўзбекистон кубогининг финал босқич мусобақаларида эса Марҳамат туман ўқув спорт техника клуби тарбияланувчиси Турсунбоев Мухаммадазиз 1-ўринни, Андижон туман ўқув спорт техника клуби тарбияланувчиси Мухаммедов Қобилжон фахрли 3-ўринларни эгалладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисининг2021 йил 11 февралдаги 10-сонли баёни билан тасдиқланган Давлат дастури амалга ошириш бўйича Назорат режасининг 170-сонли банди, Ўзбекистон Республикаси Перизидент Администрациясининг 2021 йил 13 февралдаги 02-243хдфу-сонли топшириғига асосан “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқароларни меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитишни таъминлаш бўйича вазифалар юклатилган.

Бунга ташкилотнинг мутасадди ходимлари “Темир” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ҳайдовчиликка тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ёшлар билан суҳбатлашиб, уларни касб-ҳунарга йўналтириш юзасидан дастлабки қадамларни ташлагани. Айни пайтда 1199 нафар фуқароларни ҳайдовчилик курсларида “В” “ВС” тоифа бўйича ўқитилгани мисол бўла олади.

Шу ўринда таъкидламоқ керак, республикамиз бўйлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамюртларимизнинг 4 нафари “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши томонидан берилган“ВС” тоифага бепул ўқитиш учун махсус сертификатларни қўлга киритиб, шу асосда ўқишга қабул қилинди. Уларнинг 4 нафари АндижоннингБулоқбоши, Қўрғонтепа, Марҳамат, Пахтаобод туманларида яшовчи ёшларидир.

Бундан ташқари,давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз муддатларида тўлиқ ва самарали бажарилишини таъминлаш ҳақидаги баёнига илова қилинган чора-тадбирлар режасининг 170-бандига асосан, 2021 йилнинг якунига қадар “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасалари базасида “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтар”га киритилган фуқароларни автоэлектрик, электрогазпайвандчи (электрогаз пайвандлаш ишлари), аккумуляторчи, автомобиль двигателларни қисмларга ажратиш ва йиғиш чилангари, автомобил шиналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш (вулканизаторчи) касблари бўйича 250 нафар мутахассисларни тайёрлаш вазифаси юклатилган.

Ушбу вазифани бажариш учун “Ватанпарвар” ташкилотининг 4 та ўқув муассасалари базаси негизида ташкил этилган.

Ҳозирда Андижон вилоятида “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтар”ларига киритилган Ёшларни юқорида кўрсатилган мутахассисликларга ўқитишАндижон автомобил мактабида белгиланган режага асосан 75 нафарини ташкил қилади шундан хозирги кунда автоэлектрик йўналиши бўйича 25 нафари тахсил олишиб, жорий йилнинг 7 октябр куни ўқиши якунланди. Шаҳрихон автомобил мактабида белгиланган режага асосан 85 нафарини ташкил қилади шундан хозирги кунда автомобиль двигателларни қисмларга ажратиш ва йиғиш чилангари йўналиши бўйича 45 нафари тахсил олишмоқда. Хўжаобод автомобил мактабида белгиланган режага асосан 50 нафарини ташкил қилади 20 август куни ўқиши якунланди ва сертификатлар берилиб автоэлектрик бўйича иш билан таъминланди. Қўрғонтепа тумани ўқув спорт техника клубида белгиланган режага асосан 40 нафарини ташкил қилади шундан хозирги кунда автоэлектрик йўналиши бўйича 15 нафари,автомобил шиналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш (вулканизаторчи) 15 нафари 5 сентябр куни ўқиши якунланди ва сертификатлар берилиб иш билан таъминланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз муддатларида тўлиқ ва самарали бажарилишини таъминлаш ҳақидаги баёнига илова қилинган чора-тадбирлар режасининг 170-бандига асосан, 2021 йилнинг якунига қадар “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасалари базасида 5 турдаги махсус техникаларни (юк ортувчи транспорт, автогидроподъёмник, юк крани, ғилдиракли трактор, битта ковишли экскаватор) бошқариш бўйича 55 нафар мутахассисларни тайёрлаш вазифаси юклатилган эди.

Ушбу вазифани бажариш учун “Ватанпарвар” ташкилотининг 4 та ўқув муассасалари базаси негизида махсус ўқув курслари ташкил этилди.

Албатта, қўлида ҳунари бор инсон ҳаёт йўлларида қоқилмайди, боқимандалик ва жамиятга “юк” бўлиш кайфиятидан йироқ бўлади. Муҳими, яхши мутахассисга ҳамиша, ҳар жойда иш топилади. Муайян юмуш билан банд, бир бурда нонни ҳалол меҳнат орқали топишга интилган инсон эса жамият ҳаётига хавф солувчи турли иллатларга илакишмайди. “Ватанпарвар” ташкилоти ана шундай мустақил фикрли, касб-ҳунарли ёшларни тарбиялашга интилиб, юрт тараққиёти барқарорлигига баҳолиқудрат ҳисса қўшмоқда.

Азиз хамюртлар, Ҳурматли касбдошлар!

Мустақиллигимиз тенгдоши бўлган “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топган кунининг 30 йиллиги юртимизда кенг нишонламоқда.

Ахил ва иноқ жамоа ушбу ажойиб шодиёна муносабати билан “Ватанпарвар” ташкилоти ишчи ходимларини, Ўзбекистонимиз довруғини олам аро таратаётган спортчиларимизни, барча ҳамюртларимизни самимий муборакбод этади.

«Ватанпарвар» ташкилоти Андижон вилоят кенгаши ахборот хизмати.