ЖАМИЯТ

UZCARD ПУЛ ЕЧИБ ОЛИШДА ФИРИБГАРЛИК СХЕМАЛАРИ ФАОЛЛАШАЁТГАНИДАН ОГОҲЛАНТИРДИ


30.05.2022   778

Uzcard тўлов тизими фойдаланувчиларидан ҳушёр бўлиш ва фақат расмий ахборот манбаларига ишонишни сўради.

Uzcard аҳолига моддий ёрдам тарқатилиши фонида тўлов карталаридан пул ечиб олишда фирибгарлик схемалари фаоллашаётганидан огоҳлантирди.

Шавкат Мирзиёевнинг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Фирбиргарлар бу ҳолатдан фойдаланиб, фуқаролардан турли хил ҳаволалар орқали ўз карталарига ёрдам тўловинни олиши учун SMS кодни тасдиқлашнм таклиф қилмоқда.

Президент Фармонида бир марталик ёрдам ҳақида таъкидланган. Тўловлар фуқаролардан қўшимча маълумот талаб қилмасдан, автоматик тарзда амалга оширилади — худди пенсия ва нафақалар одатда тўланадигани каби.

Uzcard тўлов тизими фойдаланувчиларидан ҳушёр бўлиш ва фақат расмий ахборот манбаларига ишонишни сўради.