ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЯРОҚСИЗ КЎПРИКЛАР СОНИ АЙТИЛДИ


04.11.2021   965

АОКАда 2 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари Комил Шамсиддинов мамлакатдаги кўприклар ҳолати бўйича маълумот берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» хабар қилди.

Маълум қилинишича, Президент фармони билан давлат дастурида белгиланган 5 мингдан ортиқ кўприкнинг таъмирлаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича вазифалар қўйилган.

Келтирилишича, кўприклар инвентаризациядан ўтказилганда, яъни автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотларнинг ҳолати қайта хатлов ўтказиш натижаларига кўра, мамлакат бўйича жами 14534 та кўприк ва йўл-ўтказгич мавжуд бўлиб, шундан 7668 таси қониқарли, 5952 таси таъмирталаб ва 914 таси яроқсиз ҳолатда экани аниқланган.

Инспекция вакилининг сўзларига кўра, ҳозирда таъмирталаб ва яроқсиз холдаги иншоотларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича қисқа муддатли манзилли рўйхатга таклифлар киритилган.

Манба:xs.uz