ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОНДА МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА БЎЛГАН 10 ТА КОРХОНА НОМИ ОЧИҚЛАНДИ


31.05.2022   1007

Очиқ маълумотлар порталида 2022 йил I чорак ҳолатига солиқ имтиёзига эга бўлган субъектлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги турли солиқ имтиёз ва преференцияларини олган корхоналар рўйхатларини эълон қилди.

Очиқ маълумотлар порталида 2022 йил I чорак ҳолатига солиқ имтиёзига эга бўлган субъектлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Маълум бўлишича, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибларга асосан мазкур даврда мамлакатда жами 44 183 та хўжалик юритувчи субъекти солиқ имтиёзларидан фойдаланган бўлиб, улар учун қўлланилган солиқ имтиёзларининг умумий қиймати 9 триллион сўмдан зиёдни ташкил этади.

Солиқ имтиёзлари 7 турдаги солиқлар бўйича берилган ва уларнинг салмоқли қисми қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳиссасига тўғри келади (93,5 фоиз). Кейинги ўринлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (1,6 фоиз), фойда солиғи (1,6 фоиз), ер солиғи (1,3 фоиз), ижтимоий солиқ (1 фоиз), мол-мулк солиғи (0,6 фоиз) ва айланмадан олинадиган солиқлар (0,3 фоиз) жой олган.

Маълумот учун, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёзга эга бўлганлар ушбу солиқларнинг 1 фоизини тўлайди.