ЎЗБЕКИСТОНДА ИНВЕСТОРЛАР УЧУН ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

12.09.2023 109
Вазирлар Маҳкамасининг 7 сентябрь куни қабул қилинган қарори билан мaxcyc иқтисодий зоналар ҳудудида инвесторларга давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Мазкур ҳужжат билан 2023 йил 1 декабрдан қуйидаги давлат хизматлари, ЯИДХП ва давлат хизматлари марказларидан ташқари, махсус иқтисодий зоналар дирекцияси томонидан ҳам амалга оширилади:
инвестиция лойиҳаларни жойлаштириш;
иштирокчиларни рўйхатга олиш;
инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ва ижара шартномаларини имзолаш.
Ушбу қарор билан тегишли давлат хизматларини кўрсатиш регламенти тасдиқланмоқда.
Ариза ва иловаларни қабул қилгандан сўнг, дирекция:
10 кун ичида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади;
лойиҳа учун талаб этиладиган ер майдони ва бинони онлайн-аукционга чиқаради;
аукцион ғолиби билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақида шартнома имзолайди;
керакли ҳужжатлар ва бир маротабалик йиғимни тақдим этгандан сўнг инвесторни махсус иқтисодий зона иштирокчиси сифатида рўйхатга олади.